Ўзбекистонда лотин ёзувидаги янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳоамага қўйилган. Унда янгиланган вариантдаги алифбо сурати ҳам эълон қилинган бўлиб, у 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат.
Шунингдек, 4 та ҳарфни қуйидагича ўзгартириш таклиф қилинаяпти:
“Ғ, ғ” — “Ḡ, ḡ”
“Ў, ў” — “Ō, ō”
“Ш, ш” — “Ş, ş”
“Ч, ч” — “Ç ç”
Ушбу лойиҳа 31 мартга қадар муҳокамада бўлади.