Мамлакатимизда коронавирус касаллагининг кенг тарқалишининг олдини олиш юзасидан махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда Наврўз байрамини нишонлаш масаласи муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, байрам тадбирларини қуйидагича ўтказиш белгиланди.
- Байрам очиқ ҳавода нишонланади. Ташриф буюрувчиларнинг барчаси тиббий ниқобда бўлиши ва ижтимоий масофани сақлашлари назорат қилинади.
- Аҳоли кўп тўпланмаслиги учун тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларини кўриш каби кўрсатмалар берилди.
- Жамоат тартибини сақлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларига тегишли топшириқлар берилди.
- Тадбирларни юқори кайфиятда ўтказиш учун эстрада хонандалари ва театр актёрлари жалб этилади.
Шунингдек, йиғилишда аҳоли коронавирусга тест топшириши учун етарли шароитларни яратиб бериш кераклиги, коронавирус инфекциясига қарши хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини ихтиёрий эмлаш тадбирларини ташкил этиш бўйич топшириқлар берилди. Шу билан бирга, касаллик кенг тарқалмаслик учун тарғибот тадбирларини кучайтириш кераклиги ҳам таъкидланди.