Президент улар билан суҳбатда ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаётгани энг катта муаммолардан бири эканини таъкидлади. Давлат раҳбари юриш кераклигини, халқнинг дардини эшитиш кераклигини айтиб, журналистларга мурожаат қилган.
Сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди. Бу ишларнинг барчасини Президент қилмаяпти, балки халқимиз билан биргаликда амалга оширяпмиз, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари керакли натижага эришиш оғир ва қийин бўлишини, лекин насиб қилса буларга албатта эришилишини таъкидлади.