“У давлатнинг жойи” – Президент “Шоввозсой” ҳақида (ВИДЕО)

“У давлатнинг жойи” – Президент “Шоввозсой” ҳақида (ВИДЕО)
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Шоввозсой” дам олиш зонаси юзасидан муносабат билдирди.

Президент ушбу маскан Ўзбекистон темир йўлларига қарашли эканини ва у ерда ҳеч ким яшамаслигини айтди.
У давлатнинг жойи. Президентнинг нима алоқаси бор унга? Президент мартабали, Ўзбекистонга фойдаси тегадиган инсон келса у ерга боради. Сизлар айтмайсизларми президент билан бирга юрамиз, сизлар ҳам келиб бир пиёда юриб кўринглар деб. Кейин, президент 5 йилда неча марта дам олибди деган саволни нега бермайсизлар?, – деди президент журналистларга мурожаат қилиб.

Аввалроқ Ўзбекистон темир йўллари ҳам бу бўйича расмий муносабат билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илгор 23 март 2021 15:16
    Халкдан яшириб куришдан максад нима эди?
  2. Реалист 19 март 2021 10:49
    Баъзи саволлар туғиладида.
    Нима учун бунчалик махфийлик?
    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи астрономик ўсаётган пайти,экономика ўтирган,халқ қашшоқликда бўлган бир вақтда шу керакмиди?
    Ўлат пайтидаги зиёфатга ўхшамаяптими?
    Шунга сарфланган пулларни,қишлоқ хўжалиги,экономика,энергетика
    соҳаларига йўналтирилса фойдалироқ бўлмасмиди?
    Тоғда тўғон қуриш хавфли эмасми? Айниқса Сангинов қурса?Сардобадек тешилиб кетса нима бўлади?
    Нимагадир охирги вақтларда қандайдир фавқулотда ходиса юз берса Сангинов ва Раматовни боши кўриняпти.
    Тушунамиз,ўртоқ президент,дўстларингиз.Шундай катта амалларни эгаллаб турган одамлар яна бизнес билан шуғулланса тўғримикан?Халқ манфаатлари биринчи ўринда туриши керак эмасми?
    Шамол бўлмаса дарахтни учи қимирламайди.
  3. Юсупов Абдурашит 19 март 2021 10:32
    Тугри, итни бегонага хуришдан ва эгасига думини ликиллатишдан бошка иши йук.
    1. Снайпер 19 март 2021 18:57
      Юсупов Абдурашит,
      Точкасига урибсиз қойил.
  4. Абдул 19 март 2021 08:41
    Итлар ҳураверади Шавкат ака, агар имконим бўлганда эди, Сизга энг баҳаво жойдан дам олишингиз учун бир қаср қуриб берган бўлардим, Сиз шунга муносибсиз
    1. ким 21 март 2021 19:18
      Абдул,
      тугри.азиз мехмонлар учун буни нимасидан норози буламиз.хар бир хонодонда энг яхши жой мехмонга аталганку.жуда майдакас булиб кетмаяпсизми.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
Кеча, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “У давлатнинг жойи” – Президент “Шоввозсой” ҳақида (ВИДЕО)