Маълум бўлишича, давлат раҳбари маҳаллаларнинг бирида карантин вақтида унга хат ёзган бола билан учрашган.
Ўғлим сизни жуда яхши кўради. Биз сизга карантин вақтида хат ёзганмиз. Ўғлимнинг орзуси сизни битта ўпиш эди, – дейди Ҳусаннинг онаси.
Президент болани кўтариб у билан расмга тушди ва суратини албатта етказиб беришга ваъда берди.
Онангизнинг ниятлари амалга ошишиши учун яхши ўқишингиз керак. Худо хоҳласа ўзим сизни назоратга оламан, – дейди Президент.