Маълум бўлишича, айни вақтларда Нурафшон шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтмоқда ва унда давлат раҳбари иштирок этиб, нутқ сўзламоқда. Президент ўз нутқида вилоятнинг аввалги ҳокими Рустам Холматов ҳақида гапирди. Президент Холматов ҳаракат қилганини, лекин ҳозирги талабга жавоб бериши мушкул эканини ўзи англаб етиб, ариза ёзганини айтди.
Бу ҳам мардлик. Бирорта ҳоким ўзи ариза ёзмайди, чунки мансаб ёқади. Лекин, аравани тортмайди. Шунинг учун Холматовга муносиб иш бердик, – дейди давлат раҳбари.