Бугун Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилшда вилоятга ҳоким тасдиқланди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йиғилшда ташкилий масала кўрилган ва вилоятга ҳоким бўлиш учун Даврон Хидоятов номзоди тавсия этилган. Йиғилганлар бир овоздан ушбу таклифни маъқуллаган.
Шундай қилиб, шу вақтгача Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Хидоятов вилоятга ҳоким этиб тасдиқланган. Маълумот ўрнида, Хидоятов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996-2009 йилларда банк тизимида, 2014 йилгача автосаноат тармоғида фаолият юритган. 2014-2020 йилларда Хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Чилонзор тумани ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.