Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги аҳволга маймунлар йиғлашини айтиб, шаҳарнинг аҳволи уни қаттиқ ўйга толдирганини таъкидлади. Президент шаҳарда ҳеч бўлмаса дарахтлар оқаланмаганини, ориқлар тозаланмаганини танқид қилди.
Неча кишига ойлик беряпмиз, прокурор, солиқчи, ички ишлар... Нега халқ орасига кириб муаммоларни ўрганмайди? Минглаб аҳоли “уй беринг”, деб турибди, – деди Президент.
Давлат раҳбари уй беришда Бухоро тажрибасини ўрганиш кераклигини айтди. Eнинг сўзларига кўра, Бухорода икки қаватли уйлар ўрнига кўплаб уйлар барпо қилинган.
Шунингдек, йиғилишда Президент шаҳарнинг тўртта секторини ишдан олиб ташламоқчи бўлганини, лекин вилоят ҳокими “яна бир марта имконият беринг”, деб илтимос қилиб уларни олиб қолганини айтди.
Чирчиққа энди алоҳида эътибор берамиз. Йўллар, коммунал тизим, ҳаммаси қайта кўриб чиқилади. Зарур бўлса, ТТЗ заводини ҳам Чирчиққа кўчирайлик, жуда кўп ишлаб чиқариш объектлари бўш ётибди, – деди Шавкат Мирзиёев.