Видео: ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади

Видео: ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий МЧЖ раҳбарини тош майдалаш цехи фаолиятини амалга оширишда “Сирдарё” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудига тош-шағал тўкиб, қишлоқ ҳўжалиги экин майдонларига зарар етказганлиги учун 232 млн сўм жарима далолатномаси расмийлаштириш билан қўрқитади ва жарима солмаслик эвазига ундан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур мансабдор шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор шахс маҳаллий МЧЖлардан бири томонидан 2020 йил учун 230 млн сўм ортиқча тўланган қўшилган қиймат солиғини ушбу жамият ҳисоб рақамига қайтариб бериш эвазига, унинг ҳисобчисидан 1000 АҚШ доллари ва 900 минг сўм олган вақтида ушланди.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги сув истеъмолчилари уюшмаларидан бирининг раиси маҳаллий фуқаронинг ишончига кириш орқали, унга уюшма ҳудудидан ғаллачиликка ихтисослашган 3 гектар сувли ҳамда 20 гектар лалми ер майдонларини бир мавсум мобайнида деҳқончилик билан шуғулланиши учун бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилади.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10,8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 23.500 АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Андижон вилояти Асака туманида яшовчи шахс муқаддам ўзи раҳбарлик қилган фермер хўжалигининг ҳозирда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг долларини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ДХХ матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Видео: ДХХ жойларда коррупция ва фирибгарлик билан шуғулланган шахсларни ушлади