Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 140 нафар фуқарони афв қилиш бўйича фармонни имзолади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, афв этилганларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилган, 69 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган. 8 нафар фуқарога тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган, 59 нафарига эса тайинланган жазо муддати қисқартирилган.
Таъкидлаш жоиз, кечирилганларнинг 12 нафари хорижликлар, 9 нафари 60 ёшдан ошганлар, 13 нафари аёллар ва 14 нафари тақиқланган ташкилотларга кириб қолганлардир.