Отабеков коронавирус билан боғлиқ ҳолат яхшиланмаса шундай қарорга келиниши мумкинлигини таъкидлади. Штаб аъзоси ўтган йили пандемия даврида касалланганлар орасида болалар 5-7 фоизни ташкил қилган бўлса, бу йил улар 25 фоиздан ортиғини ташкил қилаётганини айтди.
Шу сабабга кўра пойтахтда кўплаб мактаблар ёпилиб, онлайн ўқишга ўтказилгани таъкидланди. Отабеков байрам кунлари ва таътиллар вирус тарқалиш занжирини узади деб ҳисобламоқда.
Агар вазият яхшиланмаса таътил муддатини узайтириш масаласи кўрилади, – дейди Отабеков.