Ўзбекистонда 1 апрелдан карантин билан боғлиқ қатор чекловлар ўрнатилади. Бу бўйича қарор республика комиссияси томонидан қабул қилинди.
Махсус комиссия қарорига кўра, 1 апрелдан мамлакатимизда тўй ва маракаларда меҳмонлар сони 100 кишидан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, театр, кино ва концерт тадбирларида тиббий ниқоб режимига қатъий амал қилинади. Томошабинлар умумий жойнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган қисмига жойлаштирилади. Тадбир ташкилотчилари ташриф буюрувчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига шахсан жавобгар бўлади. Залга кираверишда томошабинларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва ҳарорати юқори бўлган томошабинлар залга киритилмайди. Концерт залларида савдо пунктлари ёпилади (тиббий ниқоб ва антисептиклар савдоси бундан мустасно – таҳр.). Чипталарда соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг деган мазмунда ёзувлар пайдо бўлади. Таъкидлаш жоиз, концерт заллари эгалари карантин қоидаларига риоя қилинишига шахсан жавобгар бўлади.