Ўзбекистон Президенти матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шерзод Aсадов президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби лавозимига тайинланган.
Шерзод Aсадов шу вақтга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У, шунингдек, аввалроқ Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакил бўлиб ишлаган.