Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович тайинланган.
Шарипов шу кунгача Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимидан ишлаб келаётган эди.