Суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабулларда қандай масалалар ҳал этилмоқда?

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабулларда қандай масалалар ҳал этилмоқда?
Президент Халқ қабулхоналари томонидан Зарафшон шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан минг нафардан зиёд мурожаатчининг ариза ва шикоятлари Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси масъуллари томонидан ҳудудий идора ва ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди.

Уч кун давом этган оммавий қабулларда мурожаатларнинг 942 таси суд-ҳуқуқ масалалари, 78 таси ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 329 таси жойида ижобий ҳал этилди, 320 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 371 та мурожаат қўшимча ўрганиш талаб этилгани сабабли назоратга олинди.

Вазирлик ва идоралар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Олий суд масъуллари 494 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишларга доир ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқди.

Шулардан 65 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига ҳал этиш учун ўтказилди, 58 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 16 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 46 нафар маҳкум умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилди, 2 нафар фуқарога оид жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Аниқ мисолларга эътибор қаратамиз. Қизилтепалик Негбой Узоқов нафақада. У кишининг узоқ йиллар мобайнида ишлаган даври пенсия тайинлаш жараёнида инобатга олинмаган. У мутасаддилардан шу масалада ёрдам сўради. Мурожаат кўриб чиқилиб, важлар асосли экани туфайли 4 йиллик стаж умумий стажга қўшилиб, пенсия миқдори қайта ҳисобланадиган бўлди.

Навоий шаҳрида яшовчи Фазлиддин Жабборов ҳам пенсия тайинлашда асоссиз равишда ҳисобга олинмаган 7 йиллик меҳнат стажини ҳисобга олишни сўраб мурожаат қилди. Суд тартибидаги ўрганишлардан кейин унинг илтимоси ҳам қаноатлантирилди.

Навбаҳор туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Муҳайё Бердиева туман халқ таълими бўлими томонидан ишдан қонунга зид бўшатилгани боис ишига қайта тиклаб бериш масаласида судга мурожаат қилди. Оммавий қабулда унинг иши кўриб чиқилиб, ҳақиқатан уни ишдан бўшатишда қонун бузилиши бўлгани туфайли ўз лавозимига қайта тикланиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Оммавий қабуллар жараёнида Бош прокуратура масъулларига тергов ва суриштирув, суд қарорлари, суд қарорларининг ижроси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари, ижтимоий-иқтисодий масалалар, уй-жой, моддий ёрдам, қурилиш, коммунал соҳалар юзасидан 271 та мурожаат келиб тушди.

Навбаҳорлик Иброҳим Неъматов 23 ёшда. У тадбиркорликка қизиқади. Аммо банкдан кредит олишда муаммоларга дуч келган. Мулоқотлар натижасида уни қийнаб келаётган масала ҳал бўлди ва энди у ўз тадбиркорлигини бошлаши мумкин.

Кармана тумани “Наврўз” МФЙда яшовчи Достон Рамазонов эса полиз экинлари экиш учун ер ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат ижобий ҳал этилиб, Кармана туманидаги фермер хўжаликларидан биридан 25 сотих ер майдони ажратилиб, фермер хўжалиги билан тегишли шартнома имзоланди.

Фуқаро Лола Қурбонованинг мурожаати асосида “Қалқон ота” маҳалласи ички кўчаларини таъмирлаш ишларига киришилди.

Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари жонли мулоқотлар асносида ички ишлар органларига ишга кириш ва ишга тиклаш, суриштирув ва тергов, мол-мулк ва бошқа буюмларни олиб қўйиш ёки қайтармаслик, фуқаролик ва паспорт-виза, жазони ижро этиш билан боғлиқ 91 тани мурожаатни ўрганди.

Мурожаатлар асосида ички ишлар органлари пробация хизмати назоратида турган бир гуруҳ шахслар белгиланган талабларга жавоб бергани муносабати билан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шулар қаторида қабуллар жараёнида 52 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 18 нафар кишига 238 000 000 сўм имтиёзли кредитлар ажратилди, муҳтож кишиларга даволаниш учун йўлланмалар ҳамда моддий ёрдам берилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ўз ишини йўлга қўйиши учун тикув машиналари тақдим этилди. Ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, эҳтиёжи бор кишиларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси каби воситалар берилди.

Оммавий қабуллар якуни бўйича мутасадди раҳбарларга назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилиб, Халқ қабулхоналари томонидан қатъий назоратга олинди. Маълумот учун айтиш жоизки, суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича навбатдаги оммавий қабуллар жорий йил 30 мартидан 3 апрелигача Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабулларда қандай масалалар ҳал этилмоқда?