Ўзбекистонда давлат раҳбарини интернет орқали ҳақорат қилганлик учун жазо қўлланиладиган бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бу бўйича Қонун 30 март куни Президент томонидан имзоланди. Қонунчилик палатаси ҳужжатни қабул қилди, Сенат эса уни маъқуллади. Ўзгартиришларга кўра, ЖКнинг 158 моддаси 3-қисми янгиланган.
Унга кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.