Давлатимиз раҳбари нутқида Тоғли Қорабоғ масаласига тўхталиб ўтди.
Бугунги фурсатдан фойдаланиб, Озарбайжон Президенти ҳурматли Илҳом Гейдарович Алиев ва озарбайжон халқини, Тоғли Қорабоғ ҳудудини қайтариб, тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалабаси билан яна бир бор табриклайман.
Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ заминидаги кўҳна обидалар, маданият ва маърифат масканларини тиклаш ишларига ҳисса қўшишга тайёр эканини билдирамиз, – дейди Президент.