ИИВ: Хорижий журналистнинг миллий қонунчиликка риоя этмаслиги мумкинми?

ИИВ: Хорижий журналистнинг миллий қонунчиликка риоя этмаслиги мумкинми?
Эслатиб ўтамизки, охирги кунларда ижтимоий тармоқларнинг фаоллари ва журналистлар томонидан Тошкент шаҳрининг Амир Темур хиёбонида содир этилган тартибсизликлар, фуқаро Миразиз Бозоровнинг иғволи чиқишлари ҳамда унга нисбатан номаълум шахслар томонидан етказилган тан жароҳатлари оқибатида жиноят иши очилганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Ушбу “кўпкари”га юртимизда фаолият олиб бораётган хорижий вакиллар ва журналистлар ҳам қўшилган. Биз эътиборни 2021 йилнинг февраль ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтиб Ўзбекистонда фаолият юритаётган “Аль Жазира” халқаро ОАВсининг мухбири Агниеска Пикуличка (Agnieszka Pikulicka)га қаратмоқчимиз.

Журналист, жорий йилнинг 29 мартдан бошлаб М.Бозоров атрофида бўлаётган воқеаларга нохолис ёндашиб ўзининг “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида аслида рўй бермаётган воқеаларни ёритиб келмоқда.

Масалан, “Менинг йигитимни махсус хизматлар сўроқ қилишяпти, (у журналист эмас, фаол эмас, фақат кеча мен билан больницада бўлган). Бу нотўғри йўл. Ҳурматли махсус хизматлар, сизлар одамларга ўлдириш билан таҳдид қилаётган, радикаллар билан ишни ҳал этинг” https://twitter.com/Aga_Pik/status/1376495053904969732

“Махсус хизматлар гейларни фаол қидиришмоқда. Одамларни расмларини кўрсатиб, уларни гейликда гумонлашяпти. Одамларга ЛБГТ жамоаси хақида маълумот тарқатишлик ҳақида босим ўтказишяпти. Эртага бошқалар ҳам сўроқ қилинади. Бу янги Ўзбекистон”. https://twitter.com/Aga_Pik/status/1376570739239829515

“Мен биламан, Махсус хизматлар менинг дўстларимдан гейлар ҳақида сўрашяпти. Мен хорижлик бўлганим учун мени сўроққа чақиришмади. Ишонинг, бу ялмоғизларга ов!” https://twitter.com/Aga_Pik/status/1376578968070057989

“Мен, унинг (М.Бозоровнинг) провокациялари ҳақида биламан. Лекин бу унинг оёғини синдиришга баҳона эмас. Уни гапига биз шубҳа билан қараймиз. Энди, барча уни больницада хабар олган одамларни ЛБГТ жамоага алоқадорлиги савол туғилмоқда. Менинг йигитим синиб қайтиб келди”. https://twitter.com/Aga_Pik/status/1376644466438721539.

“Менинг бир дўстим ҳозир ДХХда, 4 ёки 5 соатдан бери. Бошқасини эртага чақиртиришяпти” https://twitter.com/Aga_Pik/status/1376911792220299268 ва ҳоказолар.

Ниқобланган ҳолдаги шахсий адовати ёки ҳиссиётини баён этаётган мазкур журналист, маълумотларни гўёки Ўзбекистонда рўй бераётган “салбий Ахборот” сифатида бир қатор хорижий интернет нашрларига тарқатган.

Ваҳоланки, ушбу маълумотлар ҳақиқатга мутлақо мос келмайди ҳамда мамлакатимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини обрўсизлантиришга қаратилганлигининг яққол мисоли.

Мухбир Агниеска Пикуличка ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис Ахборот тақдим этиши мажбуриятини унутиб, ахборотни бузиб талқин этиб ва сохталаштириб тарқатган. Шунингдек оммавий Ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилган.

Ўзининг ҳаракатлари билан, Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 6 моддаси, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 7-моддаси ҳамда «Оммавий Ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни 6-моддаси талабларини бузган.

ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатиб, фуқароларимизнинг онгини чалғитиш, давлат органлари фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳамда хорижий оммавий Ахборот воситаларига нохолис маълумотлар етказиб, юртимиз ҳақида салбий фикр шаклланишига сабабчи бўлишдан бу аёлга нима наф?

Бу масалага биз яна қайтамиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. Mer 2 апрел 2021 15:35
    худди полшалик журналист кизга ухшаб, максад аккредитасия олиш рустаммидиди исми шантаж килди.
    боплапди десам бировлар сукди
    манякни тарафини олдинг деб.
    у аелни макри эдида
  2. Махфуза 2 апрел 2021 07:55
    Акредетациядан хам шантаж эвазига утиб олиб, узининг асл максадини мана шу нохолис информациялар билан курсатиб етибдику, запрет тугул мутлако йул куймаслик керак игво таркатади яна бизни мумин мусулмон йигитларимизи нафсониятига етиб шунакаларни калтаклаб куйишади буларга гап купаяди жабрдийда ясайди узларидан, Янги Узбекистон екмаяпти сур буттан шайтонни ургочиси
  3. Фарид 2 апрел 2021 05:47
    Аккредитациядан пияр оркали утиб олиб, бу жосус узини проф ишини бажариб келмокда максади соглом мухитни бузиш, халкни бир бирига гиж гижлаш, бу аёлни шарманда килиб юртимиздан хайдаш керак, бизга тинч осуда Ватан керак
  4. Хусниддин 1 апрел 2021 22:33
    Бу бозоровни халк олдида бадага килиш керак оша .европага

    Уша бозоровни уриб ташлаган инсонлар топилса чора курилмасин давлат рахбарига илтимос

    САЙЛОВГА ХАЛАКИТ БЕРАЯБДИ БОЗОРОВ
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ИИВ: Хорижий журналистнинг миллий қонунчиликка риоя этмаслиги мумкинми?