Президент соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ пуллар талон-торож қилинганини айтди

Президент соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ пуллар талон-торож қилинганини айтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида учраётган коррупция ҳолатига тўхталиб ўтди.

Маълум бўлишича, йиғилишда ўтган йили ушбу соҳада 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани қайд этилган. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент филиалида 828 миллион сўм, Тошкент педиатрия институти клиникасида эса 423 миллион сўм талон-тарож бўлгани таъкидланди.

Шунингдек, Жондор вилояти тиббиёт бирлашмаси раҳбари 1 миллиард сўмдан ортиқ пулларни ноқонуний сарфлаган. Давлат раҳбари бундай ҳолатлар ҳар бир вилоят ва туманда учрашини айтиб ўтди.

Йиғилишда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевга ушбу соҳада назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобо 3 апрел 2021 17:00
    Кимлар камалди.пуллар Кани??.Эна кридит оламизми?
  2. икром 2 апрел 2021 23:04
    Узбекистонда медисина нол .ошкозонингиз огриб билмай траматоликга кириб косангиз хам точний менинг касалимсиз деб камида беш юз минг сумлик дори езиб беради.шуни кабул килиб келинг кейин курамиз дейишади.фойда кимаса яна яна езиб беришаверади.любой доктирга киринг аксарият шу ахвол.узбда хозир нондан кура дори дармон сотиляпди.докторгам аптекачигам мазза.
  3. Ххх 2 апрел 2021 19:57
    Эски тулкиларни бахридан утиш керак бухгалтерига кушиб чунки улар билади кандай пул килишни

    Тиббиётни молиялаштиришни кайта куриб чикиш керак.иктисод килинган суммани 20% иктисод килганга беришни йук килиш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрд сўмдан ортиқ пуллар талон-торож қилинганини айтди