Шу кунларда ижтимоий тармоқларда табиб Али Махмус Ҳасан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, унинг Тошкентга келгани ва атрофида одамлар тўплангани акс этган видеолар ҳам тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди. Унда ушбу шахс Қуръон оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганлигига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келаётгани таъкидланган.
Тарқатилган видеолар шов-шуларга сабаб бўлаётгани ҳамда одамларнинг бир жойга тўпланишига олиб келинаётгани маълум қилинган. Вазирлик бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликка ва карантин қоидаларига риоя қилишни сўраб қолган.