Аввалроқ давлатимиз раҳбари бугун бўлиб ўтадиган йиғилишда айрим раҳбарларни ишдан олиши ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев, солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, Марказий банкнинг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, Марказий банкнинг Навоий вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Исломбек Саидов ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиевлар ишдан олинган.
Шунингдек, Улуғнор, Узун, Ёзёвон ва Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилган.
Таъкидланишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва Навоий вилояти Қобил Турсуновга ҳайфсан берилган. Улар фаолиятида чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, ишдан кетади.