Мазкур йиғилишда давлат раҳбари айрим раҳбарларни танқид қилиб, ишдан олган. Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев, солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров, Марказий банкнинг Қашқадарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Ҳасанов, Марказий банкнинг Навоий вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Исломбек Саидов ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиевлар ишдан олинган.
Шунингдек, Улуғнор, Узун, Ёзёвон ва Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилган.
Президент йиғилишда ишдан олинганларга қандай чора кўриш кераклигини ҳам айтиб ўтган.
Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, «хиёнатчи» деб бериш керак. Халқ буларнинг кимлигини, сиёсатга қарши эканини билиши керак, – дейди давлат раҳбари.