Айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раисилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда ёшлар масалалари муҳокама қилинмоқда.
Таъкидланишича, айни шу йўналишда йўл қўйилган камчиликлар учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Дилмурод Солиев ҳамда Улуғнор тумани ҳокими Дониёр Махсудов ишдан олинган.
Шунингдек, йиғилишда Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ИИБ бошлиқлари, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари ҳам лавозимидан озод этилган.