ДХХ чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқишга таклиф этади

ДХХ чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сонли “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфида Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳрида “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи 2021 йил 1 сентябрдан ўз фаолиятини бошлайди.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, жорий йилда умумтаълим мактабларини 9-синфини тамомлаётган эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона, ҳарбий кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади.

Таълим йўналиши: 50 фоиз ўқувчилар аниқ фанлар, 50 фоиз ижтимоий-гуманитар фанлардан иборат.

Мазкур лицей битирувчиларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейини имтиёзли диплом билан тугатганларга таълим йўналишига қараб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси ёки Қуролли Кучлар Академияси Чегара факультетига тест синовларисиз кириш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдорида, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Бундан ташқари, битирувчилар “В”, “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишади.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ариза билан ўзларининг яшаш жойларидаги Мудофаа ишлари бўлимларига (масалан, Андижон вилояти, Пахтаобод туманида яшовчи шахс Пахтаобод туман Мудофаа ишлари бўлимига) жорий йилнинг 1 май кунига қадар мурожаат қилишлари мумкин. Аризада ўзингиз танлаган аниқ ёки ижтимоий-гуманитар фанлар таълим йўналишини кўрсатишингиз шарт.

Номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танловлардан муваффақиятли ўтганларидан сўнг тест синовларига қўйилади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўрнатилган тартибда ўтказилади.

Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларининг (5-9 синфлари кесимида) Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.

Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрларига кўра уч тилнинг бирида – ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида топширишлари мумкин, шунингдек, ўзлари танлаган аниқ ёки ижтимоий-гуманитар фанлар таълим йўналишига топширадилар.

Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига тест синовларисиз ўқишга кабул қилинади:

халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари – белгиланган қабул квотаси доирасида;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган

ёки жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари – квотадан ташқари;

етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда ДХХ раҳбариятининг қарорлари асосида – квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Ушбу тоифадаги номзодлар лицейнинг қабул комиссиясининг тавсиясига асосан рухсати билан квотадан ташқари ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Мазкур лицейда юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга эга ўқитувчилар томонидан дарслар ўтилади.

Ўқувчилар ўзларининг қобилиятларини намоён қилиш ва ривожлантириш, ўз салоҳиятини ўстириш мақсадида чуқурлаштирилган билим олишлари учун зарур имкониятлар яратилиб, барча фанлар бўйича машғулотларни ўтказиш вақтида ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиб ўқитилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи барча шароитларга эга бўлиб, ўқувчилар учун ўқ отиш машғулотлари, психологик тренинглар, билимдонлик ўйинлари, экскурсиялар, турли кўнгилочар тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.

Шошилинг, Сизда ҳали имконият бор!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ чегара қўшинлари “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқишга таклиф этади