Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 15 апрель куни Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ташриф дастури жуда тиғиз ва у икки кунга мўлжалланган. Унинг биринчи куни шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.
Иккинчи куни эса халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.