«Миллий тикланиш» партияси раҳбари фарзандларини рус синфларга бераётганларни танқид қилди, дея ёзмоқда УПЛ нашри. Алишер Қодиров Тошкентда ўзбек тили ўқитилмаётган мактаблар сони кўпайиб кетганини таъкидлади.
Партия лидерини ўзбек миллатига мансуб болаларнинг ота-оналари фарзандларини рус синфга бериши, рус миллатига мансуб фуқаролар эса мамлакатда анча йилдан бери яшасаларда ўзбек тилини ўрганмаганлиги таажжублантирган. Қодиров шунингдек, рус синфларда аниқ фанларни ўқитадиган кадрлар етишмаслиги асосий муаммолардан бири эканини таъкидлаган.
Партия раҳбарининг фикрича, кадрлар етишмаслиги ва ўзбек тилини тушинмаслик ҳолатлари ёшлар учун бир неча муаммоларни келтириб чиқаради. Қодиров ушбу қийинчиликлар ўзбекистонликларни Россияга бориб ишлашга мажбур қилаётганини таъкидлади. «Миллий тикланиш» партияси ўзбек тилининг ролини ошириш ва уни ўрганишга шароит яратиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани қайд этилди.