Давлат раҳбари Пахтачи туманидан келган онахон билан суҳбат давомида ушбу таклифни ўртага ташлаган. Президент ушбу туманнинг номи унга ёқмаслигини, туман нега айнан Пахтачи деб номланишини сўраган.
Шавкат Мирзиёев тарихчилар унинг тарихини ўрганиши кераклигини таъкидлаб, муносиб ном қўйиш таклифини илгари сурди.
Пахтачи деган ном, масалан, менга ёқмайди. Нима биз Пахтачи бўлиб ўтиб кетаверамизми?, — дейди давлат раҳбари.