Арипов 100 кишилик тўйларга рухсат берилган бўлсада айрим раҳбарлар 200-300 кишилик қилиб ўтказаётганини айтди. Бош вазир раҳбарлар керак бўлса айни шу сабабга кўра лавозимидан кетиши мумкинлиги билан уларни огоҳлантирди.
Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса, – дейди Абдулла Арипов.