Маълум бўлишича, йиғилишда Президент соҳаларда учраётган коррупция ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтган.
“Энди қонун устувор, жазо муқаррар бўлади, халқимизнинг олдида узр сўраб, оҳирги марта сизларни огоҳлантирмоқчиман.Самарқанд вилояти ҳокими ўзи гапириб берсин пастдаги бўғинда – мактабгача таълим, тиббиётда қанча порахўрлар борлигини. Мана Андижонда вилоят ҳокимлигининг битта ноинсофи 128 минг доллар олаяпти, 30 минг доллар олаяпти. Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов – таҳр.) хизмат раҳбари бўлиб туриб буни билмайдими, прокурори билмайдими? Абдураҳмонов атрофида ким юрганини сезмайдими? Битта одамни норози қилиб 5 доллар олган бўлса ҳам президентнинг сиёсатига хиёнат дейди”, – деди Шавкат Мирзиёев.