Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шериклари қамоққа олингани маълум бўлди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шериклари қамоққа олингани маълум бўлди
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айтиб ўтди.

Маълум бўлишича, ҳокимнинг собиқ ўринбосари 2018—2020 йилларда жами 494 млрд сўмлик 82 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўзига тегишли 9 та пудрат ташкилотига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий равишда оширилган нархларда расмийлаштириб, қўшиб ёзган ва шу орқали қарийб 20 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Йўлдошев ушбу ҳолат терговда ҳозиргача аниқ бўлгани эканини айтди.

Бош прокурор собиқ ҳоким ўринбосарининг корхоналарида 12 млрд сўм пул, Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар» буюм бозорида 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланганини қўшимча қилди.

Хабар қилинишича, Акрам Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериги қамоққа олинган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Раҳмонқулов 2020 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носиржон 24 апрел 2021 15:13
    Агар хамма вилоятни текширса бирорта хоким .вазирлар комайди Узбекистонда.Баликни боши тепадан сасиган.
  2. Реалист 24 апрел 2021 11:44
    Ўпириб ташлапти-ю, хокимни бундан хабари йўқ,
    хоким кўр ва кар бўлса керак.
    Бошқа жойлардаги хокимятларни хам текширилса бундан баттариям чиқади,фақат
    юқоридан рухсат беришса,
    ахир хокимлар олий зотлар-ку,
    уларга тегиниш мумкин эмас,
    подшохимиз химоясида.
  3. Азик 23 апрел 2021 20:32
    Балик бошидан чирийди деган маколга амал килибдида,койил лекин битта очкуз 20 миллиарддан ортик угирласа колганлар хам жим утирмагандир.
  4. Соя 23 апрел 2021 16:58
    Хоким уринбосари шунча иш килган булса,Хоким жанобларининг узи канча узлаштирган экан.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шериклари қамоққа олингани маълум бўлди