Маълум бўлишича, навбатдаги қабуллар манзили – Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Тошкент шаҳрида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Наманган вилоятида жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари иш олиб боради.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.
Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.