Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу лавозимга Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Муллажанов тайинланган.
Муллажанов 1976 йилда Сирдарё вилоятида тавллуд топган. У тайинловга қадар Бош прокуратурадаги вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, Абдуқаҳҳор Муллажанов 1991 йилдан 2017 йил май ойигача Марказий банкка раҳбарлик қилган Файзулла Муллажоновнинг иккинчи ўғли.