Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни Туркманистон Республикасига боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ташриф давомида икки томонлама учрашувлар ўтказилади ва ундан икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Президентлар шунингдек, Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда ҳам иштирок этади.