Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Туркманистоннинг биринчи Президенти Сапармурат Ниёзов мақбарасини зиёрат қилди. Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ёзилган ифтор дастурхонади иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан бир-бирига елкадош бўлиб, дўст ва биродар бўлиб яшаб келмоқда. Буюк мутафаккир Махтумқулининг:
Фироғийнинг икки кўзи бор, Бири туркман бўлса, бири ўзбегим, деган ўлмас сатрлари ҳам буни тасдиқлайди. Бугунги хотира маросими ҳам ана шу азалий қардошлик ва биродарлигимизнинг яна бир амалий намоёнидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу тадбирдан сўнг Президентнинг амалий ташрифи якунланди ва уни Ашхобод халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.