Маълум бўлишича, суҳбат давомида Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилинган. Қирғизистон ва Тожикистон томонлари вазиятни барқарорлаштириш ва унинг янада кескинлашишига йўл қўймасликка қаратилган келишувларга эришгани мамнуният билан қайд этилди.
Юзага келаётган барча баҳсли масалалар кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик руҳидаги мулоқот асосида ҳал қилиниши зарур экани таъкидланди, – дейилади матбуот хизмати ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилган эди.