Маълум бўлишича, шу йил 1 май куни пойтахтнинг Истиқлол саройи олдида концерт ташкил этилган ва унда СССР байроғи кўтарилган. Қодиров ушбу ҳолатни беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокация деб атади.
Партия раҳбари ўз навбатида санъатга қарши эмаслигини, лекин санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршилигини билдирган.
Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз – дейди Қодиров.
Алишер Қодиров ушбу ҳолатга Бош прокуратура тегишли баҳо беришини сўраган.