Самарқанд вилоятида туманлараро почта боғланмаси оператори лавозимида фаолият юритган аёл 5 йилу 2 ойга қамалди. Бу ҳақда Сенат хабар қилди.
Маълум бўлишича, шаҳарда яшовчи Анора Ражабова ҳамда унинг ҳамкасблари 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида 743 млн. сўм миқдордаги пулни талон-торож қилганликда айбли деб топилган. Шундан сўнг аёл 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Сенатнинг маълумот беришича, ушбу ҳодиса юзасидан видеомурожаат йўлланган ва унда Анора Ражабованинг 8 ойлик фарзанди борлиги ҳамда ҳомиладор экани айтилган.
Хабар қилинишича, ушбу видеомурожаат юзасидан Бош прокуратура ва Олий судга сўровнома юборилган.