Собиқ бош прокурор ва ДХХнинг собиқ раиси қамоқда нималар билан бандлиги маълум қилинди

Собиқ бош прокурор ва ДХХнинг собиқ раиси қамоқда нималар билан бандлиги маълум қилинди
Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳамда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев қамоқхонада нималар билан машғуллиги маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги комиссияси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг ўтказган ва ушбу комиссия таркибида бўлган «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов фейсбукдаги саҳифасида собиқ раҳбарлар ҳақида маълумот қолдирган.
Қамоқхонада икки собиқ бош прокурор билан гаплашдим

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги комиссия таркибида Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг ўтказдик.

Миллий презентив механизм ислоҳоти доирасидаги ўрганишларимиз бу сафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимлари жазо муддатини ўташи учун махсуслаштирилган колонияда кечди. 1200 нафар маҳкумни сақлашга мўлжалланган мазкур колонияда ҳозирги кунда 273 нафар маҳкум жазо муддатини ўтамоқда.

Колониянинг бошқа колонияларда шароит нуқтаи назаридан деярли фарқи йўқ. Қамохоналарга белгиланган стандартлар — тиббиёт, ўқув, овқатланиш ва ишлаб чиқариш бўлимлари ташкил қилинган. Спорт машғулотлари учун алоҳида шароитлар мавжуд.

Хуллас, қамоқхона шароити, умумий аҳвол, маҳкумларга муносабат масаласида муаммолар кўпам кўзга ташланмайди. Ҳар ҳолда «чест мундира», «қарға қарғанинг кўзини чўқимас» сингари беўхшов маталларга эргашилса, бу ерда муаммоларнинг камлигини тушуниш мумкин бўлади.

Бу ўринда жамоатчиликни кўпроқ қизиқтирадиган манзара борки, шахсан менинг зонага ташрифим ҳам, бу постни ёзишга ундаган жиҳат ҳам шудир. Яъни, бу ерда жазо муддатини ўтаётган юқори даражадаги мулозимлар: собиқ Бош прокурорлар Рашитжон Қодиров, Ихтиёр Абдуллаев, собиқ МХХ катта зобити Жавдат Шарифхўжаев, Бош прокурор ўринбосари Улуғбек Суннатов ва Хуррамовлар.

Аввал мамлакатимизга уч муддат Бош прокурорлик қилган Рашитжон Қодиров билан суҳбатлашдик. У кишидан шароитлар, маҳкумларга муомала ҳақида сўрадим. Ҳар ҳолда ҳушёр одам — яқин бир ойда манзил колонияга чиқишини, шикоятлари йўқлигини, БМТ стрктураларига қийноқлар бўйича шикоят қилмаганини, соғлиғи яхшилигини айтди. «Юрак бўйича аввалроқ сангородда даволангандик, ҳозир ҳаммаси яхши» деди Қодиров.

Кўрдикки, собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ҳозирда тикув цехида ишламоқда. Унинг қўлидан чиққан гулдор матолардан тикилган бежирим аёллар кўйлаги, лозими ва бошқа ашёлар кўзни қувонтиради. Расмларга олишди, комиссиямиз вакиллари ҳадемай бу расмлар чоп қилишса керак.

Генерал Абдуллаевни чинни цехида идишга нақш солаётган жараёнда учратдим. Унгача муассасанинг тиббий бўлимига кириб, у кишининг тиббий картаси билан танишгандим. Ҳужжатга кўра, Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242- ва 301-моддалари билан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унга нисбатан яқин орада икки марта ўткаилган Ковид тести манфий чиққан. Бўйин умртқа поғона қисмидаги оғриқдан шикоят қилган. Кўзининг кўриш даражаси биринчи кўзда +1 ва иккинчи соҳада +2,58.

Тиббиёт қисми шифокорининг айтишича, Абдуллаев 2017 йилда Германияда кўз гавҳарларини алмаштириш билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти ўтказган. Яъни, кўз хасталиги тергов ёки зонада орттирилмаган.

Собиқ Бош прокурорга унинг отаси ва ўғли бир қанча ОАВ орқали жамиятчлик ва президентга мурожаат қилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва ҳозирда уни яқишлари билан кўриштиришмаётгани, изоляцияда сақланаётгани ҳақида баёнотлар беришаётганини айтдим. У киши «ҳаммаси яхши бўлади, бу гаплар президентимизга етиб борса, адолат қиладилар»дан нарига ўтмади.

Таъкидлаш керакки, икки собиқ Бош прокурор ҳам ўта эҳтиёткорлик билан муомалада бўлди. Тўғрироғи, комиссияларнинг нималиги, қаергача бора олишини ўтмишдаги фаолияти орқали яхши биладиган бу мулозимлар вазиятни мураккаблаштириб ўтиришмади. Ҳар ҳолда менга шундай туюлди.

Цехлардан чиқаётиб, собиқ МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев билан кўришдим. У гапни қисқа қилиб, ҳеч қандай шикояти йўқлигини таъкидлаган ҳолда қочиб қолди...

Умуман, колониядаги манзара мени қониқтирди. Масалан, сиёсий аҳамиятга молик бўлгани учун Бош прокурорларга алоҳида мулозамат ёки кузатув йўқ. Алоҳида ош-овқат ҳам ажратилмаган. Кўпчилик нима бўлса, шу.

Колониянинг каттагина қисми таъмирда экан. Ошхонадаги ош-овқатлар ёмонмас. Кутубхона, спорт заллари ва зерикиб қолмаслик ва пул топиш учун ташкил қилинган цехлар шулар жумласига киради.

Ғалатироқ таассуротлар билан қайтдим. Бир пайтлар у билан суҳбатлашиш, сўроққа тутиш тугул олдига бора олмаганимиз бу одамлар бугун маҳзун, аввалги салобатдан асар ҳам йўқ..., - деб ёзади Ташанов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бойка 7 май 2021 22:14
    Авторни ёзишини қаранг, умуман колониядаги аҳвол мени қониқтирди эмиш, ҳурматли автор, Сиз фақат бир кунга мониторинга бордингиз ва уйингизга қайтингиз, уларчи 8-16 йил панжара орқасида қанақанги аҳволда бўлади, тўғри ўлар ўз қилмиши учун жазосини ўтаябди, калонияда ким нима иш билан банд, ким аёллар учун лозим тикиш билан шуғилланияпбди, қайси собиқ мулозим чини цехида ишламоқда, нима кераги бор бунақанги мақолани, мен қамоқдагиларнинг тарафдори эмасман, лекин ўнинг ўрнига тўзикроқ, бошқа мавзуди мақола ёзишни сўраган бўлардим! ҳаммамиз хом сут эмган бандамиз шуни унутмайлик!!!
  2. Фарид 7 май 2021 15:47
    Аввал битта ташкилот еган, хозир хамма ейяпти коррупция ривожлангандан ривож топиб бормокда, 75 миллиард сум битта Кашкадареда, каёкга караб кетмокдамиз?
  3. Озор 7 май 2021 14:37
    Инсон йикилишини билганда,жуда хам баланд чуккига чикмаган булар эди.У хар доим мен йикилмайман,бундан хам баланд чуккини забт этишим керак деб уйлайди. Шунинг учун хам ожиз ва хом сут эмган бандамиз.
  4. Хххх 7 май 2021 05:42
    Хозирги кундаги амалда умрим охиригача коламан деб уйлаб халкни кийнаб, давлатни талон тарож килаетган мухтарам амалдорларимни хар шанба ва якшанба кунлари шу жойларга дам олгани юбориб турилса нима дейсизлар. А
  5. Оташ 6 май 2021 23:41
    Отип ташаш керак буса якинда касалман деп чикип кетади каламушлар
  6. Узбекистон 6 май 2021 17:44
    Бу.ошковоларга.камокхона.хам.хайф.далатди.хисобидан.канча.пул.кетади.буларди.хамасини.чулга.жунатиш.керак.шунда.инсонди.кадир.кимматига.етади.узоги.беш.йилда.камогдан.чикиб.келади.миллатимиз.кечиримли.
  7. Aziz 6 май 2021 17:43
    Хеч ким осмондан тушмаган. Шунчаки ваколатлар берилади холос
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Собиқ бош прокурор ва ДХХнинг собиқ раиси қамоқда нималар билан бандлиги маълум қилинди