6 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари йиғилишда ҳар бир давлат ташиклотида хорижий тилларни билиш салоҳиятини ошириш кераклигини таъкидлади. Хусусий таълим муассасалари мутахассилари давлат ташкилотларида ҳафтада бир марта дарс ўтади. Бундан ташқари, йил оҳиригача тил ўрганиш учун барча шароитларни яратиш талаби қўйилди. Хусусан, бунинг учун махсус дастур ва платформа яратиш кераклиги айтилди. Мактабгача таълим ва мактаб муассасаларида видеодарслардан фойдаланилади.
Хорижий тилда эркин сҳбатлаша оладиган ходимларнинг ойлигига 20 фоиз устама қўшилиб, рағбатлантирилади. Шунингдек, Ўзбекистонда яқин уч ой ичида чет тилида эфирга узатиладиган телеканаллар ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Миллий тикланиш раҳбари Алишер Қодиров давлат ташкилотларига фақат ўзбек тилида мурожаат қилиш керак деган таклифни илгари сурган эди.