Аввалроқ ОАВда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, ҳоким касалликдан соғайган. Мирзаев бугун 9 май тадбирларида иштирок этиши маълум қилинди.
Ҳоким шунингдек, шаҳар маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишади.