Маълум бўлишича, вакил Ўзбекистон ўз ҳудудига хорижий ҳарбий база ва объектлар жойлаштирилишига йўл қўймаслигини айтган.
Мудофаа соҳасидаги асосий ҳужжатларда бу масалага аниқ ва тиниқ жавоб кўрсатилган, – дейди вазирлик вакили.
Ушбу тамойил давлатимиз томонидан 2018 йилда қабул қилинган Мудофаа доктринасида ҳам, Конституция ва 2012 йилда қабул қилинган мамлакат ташқи сиёсат концепциясида ҳам белгилаб қўйилгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг мудофаа сиёсати қуролли кучларининг тинчликпарварлик операциялари ва чет элдаги ҳарбий можароларда иштирок этмаслик принципига асослангани маълум қилинди.