Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Шарқий Қуддусдаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Шарқий Қуддусдаги вазиятни муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари бир-бирларини Рамазон ҳайити табриклади. Шунингдек, мулоқотда икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Хусусан, турли даражаларда ўзаро алмашинув ва мулоқотлар фаоллашди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 40 фоизга ортди, 164 та янги қўшма корхона ташкил этилди, ҳудудлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Самарқанд шаҳрида Туркия консуллиги ўз ишини бошлади. Қўшма маданий-гуманитар дастурлар, шу жумладан таълим, кинематография ва спорт соҳаларида амалга оширилмоқда, – дейилади ахборотда.

Шунингдек, матбуот хизмати хабарида июнь ойида Тошкентда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда бизнес-форум ўтказилиши ҳам маълум қилинган.

Президентлар мулоқот давомида халқаро сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Хусусан, Шарқий Қуддусдаги вазият муҳокама марказида бўлди.
Президентлар Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши муносабати билан чуқур хавотирда эканликларини билдирдилар. Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар асосида тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлиги қайд этилди, – дейилади матбуот хизмати томонидан тарқатилган ахборотда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Шарқий Қуддусдаги вазиятни муҳокама қилди