Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди.
ЎзА нашрининг ёзишича ҳукумат раҳбари Президентнинг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Фурсатдан фойдаланиб таҳририятимиз номидан А. Ариповни ушбу юксак мукофот билан табриклаймиз.