O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига 30га яқин таклифлар билдирилди

O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига 30га яқин таклифлар билдирилди
“Жиззах аккумулятор заводи” АЖни билмаган ёки у ҳақда эшитмаган одам юртимизда топилмаса керак. Нафақат мамлакатимиздаги транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган корхоналарга, балки баъзи хорижий давлатлардаги истеъмолчиларга ҳам ўз маҳсулотларини етказиб бераётган мазкур корхонада айни пайтда 500 нафар киши меҳнат қилади. Аҳамиятли томони, мазкур корхонада вилоят, туман халқ депутатлари Кенгашидаги O’zLiDeP гуруҳи аъзолари, шунингдек, ўз сафларига 200 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб боради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, вилоят ҳудудий партия ташкилоти раиси Эркин Холматов, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат бир гуруҳ маслакдошларимиз мазкур корхонага ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган жараёнлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар завод ҳудудида ишчи-хизматчиларнинг бўш вақтларида спорт ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланишлари учун бунёд этилган спорт ва дам олиш мажмуасидаги шароитлардан жуда мамнун бўлдилар.

Тадбир давомида корхонадаги БПТ фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Юзма-юз самимий мулоқот чоғида партия фаоллари сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан яна 30 га яқин таклифлар билдирилди.

Бўлиб ўтган бу тадбир партиямизнинг қуйи бўғини ва таянч нуқтаси ҳисобланувчи Бошланғич партия ташкилотларида маслакдошларимиз партия сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирокларининг амалдаги намунаси бўлди.

Фарход МАМАТКУЛОВ
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Бизнес тузилмалари ва аҳоли
мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Избосканда “Қизил китоб”га киритилган қушни сотмоқчи бўлган йигит жазоланди

Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи 22 ёшли йигит жазоланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, йигит Андижон...
Бугун, 12:29

Видео: Андижонда Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида “сайр қилдирди”

Ижимоий тармоқларда Спарк ҳайдовчисининг машинани ЙПХ ходимининг устига ҳайдагани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон...
Бугун, 12:05

“Купальник”даги Лола танқид қилинди

Ижтимоий тармоқларда хонанда Лоланинг чўмилиш кийимидаги сурати муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди....
Бугун, 11:38

Видео: Бектемир Мелиқўзиев кучли зарбани ўтказиб юбориб, нокаутга учради

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангида кучла зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ...
Бугун, 11:28

Андижонда экилган арчалар Президент кетгандан сўнг қайта кавлаб олиндими? Ҳокимлик изоҳ берди

Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида олинган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди. Унда йўл четига экилган...
Бугун, 11:19
1
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига 30га яқин таклифлар билдирилди