Кеча, 28 май куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкони қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу учрашувда Ўзбекистонда Спутник V вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилган. РИА Новости нашрининг ёзишича, вакцинани ишлаб чиқариш жойи аниқ бўлган ва эндиликда бу бўйича лойиҳа тайёрланмоқда.
Мурашко вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш юзасидан икки давлат раҳбарлари топшириқ берганини таъкидлаб ўтди.