Йиғилишда кўрилган масалалар қатори мамлакатимизда учраётган коррупция ҳолатлари ҳам кескин танқид қилинди. Хусусан, давлатимиз раҳбари йиғилишда Самарқандда коррупция билан боғлиқ ҳолатларни кескин танқид қилди.
Рақамлаштириш бўлмаса коррупцияни йўқ қила олмаймиз барибир. Энг катта нарса рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг манфаатдорлиги, розилигини оширсак жамият бошқача бўлади, ўзгаради. Ҳаммаси давлатнинг, халқнинг пули. Нимага коррупция бўлаяпти, нимага ер сотаяпти? Бу ноинсофдар қаерга қараяпти? 1 июлдан бошлаб ким шунақа қилса туман, шаҳар ҳокимига қонун бор. 50, 30 минг доллар, машина олаётганда қўлга тушаяпти. Бу нима тизим бўлиб кетганми Самарқандда? Ҳамма вилоятларга тегишли. Энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади ана шуни билинглар, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари халқни мамлакатда коррупция йўқлигига ишонтириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Президент бу бўйича алоҳида қарор қабул қилиниши кераклигини ва қонун устувор жазо муқаррарлигини кўрсатиш кераклиги бўйича топшириқ берди.