Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига биноан масъулларгаАфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш вазифаси юклатилган эди.
Кеча, 31 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ушбу топшириққа асосан Ҳиротда амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик мутахассислар қўшни давлатдаги ҳамкасблари билан биргаликда мақбара ҳудудини ўрганган ва унинг натижасига кўра уни таъмирлаш бўйича лойиҳа тайёрланган.
Президентга тақдим этилган лойиҳада мақбара ҳудудига Алишер Навоийнинг ҳикматли сўзлари ёзилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилиши ва декоратив ўтиргичлар жойлаштирилиши акс этган.
Шунингдек, айнан ўша ҳудудда 8 бурчаклик масжид қурилиши такидланган. Лойиҳада мажмуа ҳудуди кўкаламзорлаштирилиши ҳам белгилаб қўйилган.