Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари ташриф давомида Шеробод туманига бориб, "Каттабоғ" маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб - анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан дилдан суҳбатлашган.
Шунингдек, Президент оқсоқоллар билан ҳам учрашган. Учрашув сўнггида оқсоқоллар халқимиз ва Президентимизга эзгу ниятлар тилаб, дуо қилди.