Қашқадарё вилоятида Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдураҳмонова Ферузабону тақдирланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 16 январь куни «Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Фахрий ёрлиғи тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, халқ фаровонлигини оширишга муносиб хисса қўшган, мамлакат миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда самарали меҳнат қилаётган фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар, ҳарбий бўлинмалар, журналист ва блогерлар ушбу мукофот билан тақдирланиши белгилаб қўйилган.
Ана шу эътирофнинг илк соҳибаси Абдураҳмонова Ферузабону бўлди.