Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида икки давлатда ижтимоий муассасалар очилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманида тиббиёт муассаси қуриб берди. У ерда 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этилган бўлиб, шифохона йилига 75 нафар беморга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу мажмуада поликлиника ҳам бўлиб, у ерда йилига 219 минг нафардан зиёд беморга хизмат кўрсатилади.
Таъкидланишича, Тожикистон томони ҳам Самарқанд вилоятининг Ургут туманида мактаб қуриб берган. Мактаб 640 нафар ўқувчига мўлжалланган. Мактаб 3 қаватли.
Икки давлат раҳбарлари мазкур ижтимоий объектларнинг очилиш маросимида иштирок этиб, рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт бердилар.